© CABAR – Центральноазиатское бюро по аналитической журналистике
При размещении материалов на сторонних ресурсах, гиперссылка на источник обязательна.

Ўзбекистонда адвентистлар қандай ҳаёт кечирмоқда?

Адвентизм Ўзбекистон ҳудудида 1905 йил, Чор Россия даврида мамлакатга диндор оилалар кўчиб келиши натижасида пайдо бўлган. Аммо ўттизинчи йиллардаги репрессиялар вақтида адвентистларни Сибирга сургун қилишган. Ушбу дин вакиллари 1956 йилда яна Ўзбекистонга қайтиб келишган.


Подпишитесь на наш канал в Telegram!


Адвентистлар жамоаси 1976 йили ташкил топган. Улар М. Горький туманида кичик бир бинони сотиб олиб, черков барпо этишган. Ушбу ибодатхона анча йиллар диндорларга хизмат қилиб келган. Ўтган йили эса адвентистлар черкови “Машинасозлар” метро бекатининг яқинида жойлашган янги бинога кўчирилди.

Photo: CABAR.asia

Тошкентдаги еттинчи кун адвентистлари черковининг пастори Сергей Лазаренко ўзини олти ёшидан бери адвентист деб ҳисоблайди. Сергей ота-онаси билан Тошкент вилоятининг Красногорск посёлкасида яшаган. Улар маҳаллий адвентистлар черковига тез-тез бориб туришган:

Сергей Лазаренко рафиқаси Наргиза Лазаренко билан. Шахсий архивдан олинган сурат.

– Биз ёлғиз Худога сиғинамиз, шунинг учун мусулмонлар билан ҳеч қачон кескин муносабатлар юзага келмаган. Бошқа христианлардан биз ибодат қилиш куни билан ажралиб турамиз. Биз еттинчи кун адвентистлари деб аталамиз, чунки ибодатларимизни шанба кунлари ўтказамиз. Ўз диний таълимотларимизни биз Инжилга асосланиб яратамиз. Ушбу муқаддас китобда ибодатни якшанба куни қилиш ҳақида ҳеч нарса дейилмаган.

Худди мусулмонлар каби, биз таомларни ҳалол ва ҳаромга ажратамиз. Бизни, мусулмонлардек, чўчқа гўштини истеъмол қилмаслигимизни ҳатто христианларнинг кўплари билишмайди. Бу ҳақида Инжилда ҳам, Қуръонда ҳам айтилган. Ва биз баҳоли қудрат Инжилда ёзилганларига итоат қилишга интиламиз.

Адвентизмда инсон бўлинмас шахс сифатида кўрилади. Яъни биз руҳий ва шаҳвоний негизларни ажратмаймиз. Худо сени бутун, монанд қилиб яратганки, сен нимаики қилсанг, Унинг шуҳратини ёйишинг керак, деб айтамиз.

Шунингдек, соғлиқ борасида биз жуда тараққий этганмиз, бутун дунё бўйлаб бизнинг кўплаб клиникаларимиз бор. Чунки биз соғлиқни Худо берган неъмат, деб биламиз.

Бундан ташқари биз оилага алоҳида эътибор қаратамиз, чунки инсон оиласиз бахтли бўла олмайди. Биз болаларимиз таълимларнинг  энг яхшисини олишини, тадбиркорларимиз муваффақиятларга эришишларини истаймиз. Чунки шу йўл билан биз Худонинг шуҳратига шуҳрат қўшамиз.

Адвентизм 1830-йилларда АҚШда пайдо бўлган. Унга дин тарғиботчиси Уилям Милер асос солган. Ушбу диний оқим издошлари Исо пайғамбарнинг иккинчи бор воқе бўлишига ишонишади.

Еттинчи кун адвентистлари мазкур оқимнинг айрилишларидан бири ҳисобланади. Улар Инжилни дин ва ҳаётнинг ягона қоидаси деб ҳисоблашади ва фақат ушбу китобга таянишади. Адвентистлар шанба кунини қадрлашга урғу берилган 10 та қоидага қатъиян амал қилишади. Шунингдек улар сиёсий фаолиятда иштирок этишмайди ва қурол олиб юриш ва ундан фойдаланишга салбий қарашади.
Photo: CABAR.asia

Еттинчи кун адвентистларининг ибодатхонаси бўлган бино 1990 йилда харид қилинган. Аммо у ерда ибодат қилиш учун шароитлар бўлмаган. Адвентистлар фақат ўтган йилигина янги масканга кўчиб ўтишди.

Наргиза Лазаренко, пасторнинг рафиқаси:

– Мен адвентизмни қабул қилганимда 23 ёшда эдим. Ўшанда мен турмушимдан ажралгандим ва ҳаёт мен учун тугаб бўлганди.

Уйимизда Инжил бўларди. Мен бу китобни биринчи бетидан бошлаб, қандай қилиб Худо оламни, эркак ва аёлни яратгани ҳақида ўқий бошладим. Инжилда оила бахт учун яратилгани ҳақида айтилган эди. Аммо мен атрофимда бахтсиз турмуш кечираётган дўстларимни, ота-онамни кўрардим, чунки эрлар хотинларига хиёнат қилишарди, оилаларда вафодорлик умуман йўқ эди.

Еттинчи кун адвентистлари черковига мен оиламизга яқин бўлган бир аёл сабабли бордим. У ушбу черковга қатнаб, ҳаётида бахт ва қувончга эришганининг гувоҳи бўлган эдим. Ушбу жамоат эркаклари Худодан қўрққанлари учун хотинларига хиёнат қилмаслиги мени ҳайратда қолдирган эди.

Менинг отам мусулмон, онам эса рус миллатига мансуб эди. Оиламизда диний қоидаларга унча риоя қилинмасди, ҳар ким Худога қалбида ишонарди.

Бошида отам менинг танлаган йўлимга ижобий кўз билан қарамади. Кейинчалик, менинг ёмон томонга ўзгармаётганимни кўриб, черковга қатнашимга рухсат берди. Ҳозирлари отам жамоатимиздан ҳаётидаги қийинчиликлари учун дуо қилишларини сўрайди ҳатто.

Шанба ибодатлари ўтказиладиган зал. Photo: CABAR.asia

Ўзбекистонда еттинчи кун адвентистлари расмий рўйхатдан 1988 йили совет ҳукумати даврида ўтишган, 1998 йили эса улар қайтадан рўйхатга олинган. Ҳозирда черковга 120 га яқин диндор қатнайди. Улар асосан турли касб ва миллат вакиллари бўлган ёши катта кишилар. Пасторнинг айтишича, адвентистларнинг бирортаси қўшнилари ёки қариндошлари томонидан диний қарашлари туфайли тушунмовчиликларга учрашмаган. 

Адвентизм издошлари  орасида руслар ҳам, ўзбеклар ҳам бор. Бироқ, ўзбеклар буни шахсий ҳаёт дея, бу мавзуни оммага ошкор қилишни исташмайди.


Мазкур мақола IWPR ташкилотининг “Марказий Осиёда очиқ диалог орқали барқарорлик” лойиҳаси доирасида тайёрланди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.

Spelling error report
The following text will be sent to our editors: